Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сайловчилар «узоқ вақт кўринмай қолган» депутатга ҳужум қилишди

Сайловчилар «узоқ вақт кўринмай қолган» депутатга ҳужум қилишди

Нигерия парламенти вакили Магажи Дау ўзи сайланган Жигава штати аҳолиси томонидан ҳужумга учраган. Бу ҳақда Sahara Report маълум қилган.

Ҳужумчилар маҳаллий аҳоли билан учрашишга шошилаётган депутат кортежи ҳаракатланаётган йўлни тўсиб қўйган ва уни ўз минтақасида узоқ вақт кўринмай қолганликда, фақат 2023 йилги сайлов арафасида сайловчиларни эслаб қолганликда айблаган.

Оқибатда Жигава аҳолиси ва депутат атрофидагилар ўртасида отишма келиб чиққан.

Маҳаллий полиция кўнгилсиз ҳодиса бартараф этилганини айтган, бир қанча фаол ҳужумчилар ҳибсга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг