Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сербия президенти Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олмагани сабабини маълум қилди

Сербия президенти Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олмагани сабабини маълум қилди

Фото: «Google.com»

Сербия президенти Александр Вучич нима сабабдан Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олинмаганига изоҳ берди.

«Агарда биз ҳозир Қримни Россия таркибида, деб тан оладиган бўлсак, Косово масаласида бизга қарши бўлганларга гап топилади. Бундай ҳолатда, Косово ҳам худди шу принцип асосида тўлақонли мустақил давлат, деб бизга қарши чиқишлари турган гап. Бизга: «энди сизда Косово масаласида ҳеч қандай ҳуқуқ қолмади», деб айтадилар», — дейди Вучич.

Айнан шу сабабга кўра Сербия президенти ўз «давлати ва миллати манфаатига қарши бора олмаслиги»ни билдирган. Аммо шу билан бирга Вучич мазкур ҳолат Белград ва Москва ўртасидаги муносабатларга соя солмаслиги лозимлигини таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Қрим 2014 йилда ўтказилган референдумга кўра Россия таркибига қўшилгани эълон қилинган эди. Аммо Украина томони бу референдумни тан олмаган. Шунингдек дунё ҳамжамияти ҳам Қримни Украина ҳудуди сифатида билади.

Косово эса 2008 йилда ўз мустақиллигини эълон қилган эди. Бу мустақилликни Европанинг кўплаб давлатлари тан олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг