Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Серқуёш Испанияда -25 даража совуқ ҳукм суряпти (фото, видео)

Серқуёш Испанияда -25 даража совуқ ҳукм суряпти (фото, видео)

Фото: «Twitter»

Бу йилгидек кўп қорни Испания яқин 50-60 йилда кўрмаган, дейилади BBC хабарида. Камига Европанинг энг иссиқ мамлакатларидан бирида ҳаво ҳарорати -25 даражагача совиб кетди.

Иқлимий аномалия мамлакат транспорт тизимини чин маънода бўғиб қўйди.

Пойтахт Мадрид аҳолиси, ниҳоят, ҳақиқий қиш ташрифидан шодлигини видеолавҳадан кўриш мумкин. Шаҳар кўчаларида одамлар қорбўрон ўйнаб, чанғида учиб юришибди.

Об-ҳавонинг кескин ўзгаришига «Филомена» тўфони сабабчи бўлгани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг