Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳзода Филипп касалхонага ётқизилди

Шаҳзода Филипп касалхонага ётқизилди

Фото: «РИА Новости»

Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги Филипп Лондон касалхонасига ётқизилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

98 ёшли шаҳзода Филипп Лондондаги Қирол Эдвард VII госпиталига касаллигидан даволаниш ва кузатув остида бўлиши учун ётқизилди, дейилади хабарда.

Герцог қироллик мажбуриятларини бажаришни 2017 йилнинг августида расман тўхтатганидан кейин фақат расмий маросимларда қатнашиб келаётганди.

Филипп 2019 йилнинг январида «Land Rover»ни бошқариб кетаётиб ЙТҲга учраганди. У билан машинаси тўқнашиб кетган аёл бармоғини синдириб олганди. Воқеадан сўнг Филипп аёлдан расман кечирим сўраб, ҳайдовчилик гувоҳномасидан воз кечганди.

Шаҳзода Филипп ва қиролича Елизавета II 1947 йилда турмуш қуришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг