Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шифокор-бошловчи фойдаси йўқ дориларни санаб ўтди

Шифокор-бошловчи фойдаси йўқ дориларни санаб ўтди

Фото: «Ptzgovorit.ru»

Москвадаги 71-сонли шифохона бош шифокори, «Россия 1» каналида «Энг муҳим нарсалар ҳақида» дастури бошловчиси сифатида танилган Александр Мясников кўп тиббиёт ходимлари беморларга умуман ёрдам бермайдиган «пуч» дориларни ёзиши ҳақида маълум қилди. У ҳатто фойдаси йўқ препаратларни санаб ҳам ўтди, деб ёзади «Рамблер».

Мясников қуйидаги рўйхатни ҳавола қилди: ноотроплар, ферментлар, иммуномодуляторлар, томирларни мустаҳкамловчи препаратлар, витаминлар ва БАДлар, гепатопротекторлар, пробиотик ва пребиотиклар, хондропротекторлар, гомеопатик препаратлар, ўсимликлар йиғиндиси ва тиндирмаси.

Бу тоифага кирувчи дори-дармонларнинг самараси умуман исботланмаган, — дейди шифокор.

Унинг таъкидлашича, препаратлардан баъзилари муайян одамларга ёрдам бериши мумкин. Агар нохуш таъсирлар сезилмаса, кўрсатмага биноан қабул қилса бўлади.

Шунингдек, Мясников шифокорларнинг тахминан ўнтадан саккизтаси беморларга «пуч» дори воситаларини мунтазам ёзиб беришини қўшиб қўйди. Унинг таъкидлашича, баъзи ҳолатларда шифокорлар фармкомпания пули эвазига бефойда дориларни ҳам тайинлаши мумкин. Лекин улар камчиликни ташкил этади. Тиббиёт ходимларининг аксар қисми юқори малакага эга бўлмагани учун ҳам «пуч» дориларни ёзиш билан овора.

Мясников беморларга шифокор тайинлаган дорилар ҳақида иложи борича кўпроқ маълумот тўплашни ва керак бўлса унинг ўзидан препаратнинг самараси исботланганми ёки йўқми, асло сўрашдан тортинмасликни маслаҳат беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг