Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея: «АҚШ таҳдидлардан воз кечсин!»

Шимолий Корея: «АҚШ таҳдидлардан воз кечсин!»

Фото:«Рбк.уа»

Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги мутасаддиси Корея яриморолида тинчлик ва келишувга эришилаётган бир пайтда расмий Вашингтоннинг ядровий дастурга оид чиқишларини қаттиқ қоралади. Бу ҳақда «Сабаҳ» хабар бермоқда.

Расмий Пхенян АҚШ Шимолий Кореяга босим ўтказиш ҳамда ҳарбий таҳдиддан воз кечиши кераклигини айтмоқда. «Йонҳап» хабарига кўра, Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги мутасаддиси Корея марказий ахборот агентлиги(КSНА)га берган интервьюсида: «АҚШнинг босим ўтказиши ҳамда ҳарбий таҳдид қилиши ядровий дастурга оид чигалликни бартараф эта олмайди», — деган.

АҚШ президенти Доналд Трамп май ойи бошида берган баёнотида Шимолий Корея етакчиси билан учрашувини Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги тинчлик чегарасида ўтказилишини айтган эди.

Шу билан бирга, айни кунларда Трампнинг Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан 22 май куни Оқ уйда учрашиши ҳам муҳокама қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг