Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шимолий Кореяда икки амалдор қатл этилди

Шимолий Кореяда икки амалдор қатл этилди

Фото: «Korean Central News Agency»

Коронавирус пандемияси шароитида иқтисодий қийинчиликларга дуч келган Шимолий Корея ҳукумати икки нафар амалдорни қатл этди. Бу ҳақда Жанубий Корея разведкаси маълумотларига асосланиб «Associated Press» хабар берди.

Қатл этилганларнинг бири, пандемия шароитида чегарада божхона назорати кучайтирилишига қарамай, тақиқланган молларни мамлакатга олиб кирган, иккинчиси эса валюта айирбошлашда фирибгарликда айбланган эди.

Жанубий Корея разведкаси таъкидлашича, КХДР раҳбари Ким Чен Ин иқтисодий қийинчиликлар шароитида «қалтис ишлар»га қўл урмоқда, хусусан, хом ашё маҳсулотлари нархини ошириб, саноат маҳсулотлари ҳажмини камайтирган.

Бундан ташқари, балиқ овлаш ва туз ишлаб чиқаришни тўхтатиб туришга буйруқ берилган (денгиз тузи коронавирус билан зарарланган бўлишидан хавотирланишмоқда).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг