Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Швециялик эркак 3 кун лифтда қолиб кетди

Швециялик эркак 3 кун лифтда қолиб кетди

Фото: «Hurriyet.com»

Швеция пойтахти Стокгольм шаҳри яқинидаги Албий қўрғонида бир киши 3 кун лифтда қолиб кетди, дея хабар беради «Hurriyet.com» сайти.

Исми ошкор қилинмаган 58 ёшли бир киши жума куни кечки пайтдан бери лифтда қолиб кетган.

Душанба 1 октябрь куни эрталаб уни бир киши кўриб қолиб, ўт ўчирувчиларга хабар берган. Ўт ўчирувчилар уни лифтдан қутқариб олишган.

Эркак 3 кундан бери лифтда қолиб кетгани учун жуда чанқаб кетган экан.

Ҳозир у шифохонада даволаняпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг