Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Швед «дом»ларининг ҳовлисига назар (фото)

Швед «дом»ларининг ҳовлисига назар (фото)

Фото: eugzolotuhin.livejournal.com

Ушбу суратларни «Ридус» жамоатчи мухбири Швециянинг Мальмё шаҳрини айланиб юрганида олган экан. Кўраётганингиз — биринчи дуч келган уйлар ва ҳовлилар.

Қуйидаги суратда: оддий тўрт қаватли уй, афтидан ўтган асрнинг 70-йилларида қурилган. Ташқи ҳовлисида — болалар майдончаси, газон, дарахтлар.

Ҳеч қанақанги парковка йўқ, умуман, биттаям машина кўринмайди. Ички ҳовлисига подъезд орқали ўтилади.

Мана ўша подъезд. Тоза, саришта.

Бу эса икки қўшни уйнинг умумий ички ҳовлиси. Велосипедлар жуда кўп.

Ҳаммаёқда велосипедлар, ҳаво қандай бўлишидан қатъи назар, йилнинг исталган фаслида бу асосий транспорт. Ўзини ҳурмат қилган ҳар бир шведнинг велосипеди бор. Машиналарга унча қизиқишмайди, турган гапки, ҳовлиларни машиналар банд қилмайди.

Бу эса ким(лар)нингдир мини-боғи.

Шундоққина ҳовлининг ўзида пикникни бошлаб юбориш мумкин: стол, стуллар, ҳатто манқалларгача тахт. Болалар эса тоза ҳавода мазза қилиб арғамчи учишади!

Бу бошқа ҳовли, олдингисидан қолишмайди.

Яна велосипедлар, болалар майдончаси, қизиқ, машиналар қаерда?!

Ҳеч ким бегоналардан чўчимайди. Велосипедлар, иш қуроллари, болаларнинг ўйинчоқлари шундоққина очиқ ҳовлида тураверади.

Шунақа гаплар. Бу Швеция қироллиги.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг