Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирли дард аёлнинг қорнини коптокдек шишириб юборди (видео)

Сирли дард аёлнинг қорнини коптокдек шишириб юборди (видео)

Фото: «News.myseldon.com»

Хитойнинг Гуйчжоу провинцияси фуқаросининг қорни сирли касаллик туфайли ҳаддан ташқари шишиб кетди. «Daily Mail»нинг маълум қилишича, қорин катталашишда давом этмоқда.

36 ёшли Хуан Госян икки боланинг онаси. Таъкидлашича, унинг қорни 20 килограмм тош босади ва у тўхтовсиз ўсишда давом этяпти. Аёл маҳаллий ОАВ орқали ёрдам сўрашга қарор қилган. Чунки номаълум касаллик ухлашга, юришга, ўғли билан қизини парвариш қилишга халақит қиляпти. Баҳайбат қорни туфайли аёлни кўпинча ҳомиладор деб ўйлашади.

Госяннинг қорни икки йил олдин номаълум сабабларга кўра ўсишни бошлаган. Яллиғланиш аёлни қаттиқ азоблаган, бироқ шифокорлар ёзиб берган дориларни қабул қилгач оғриқлар тўхтаган.

Хитойлик аёл даволаниш учун турли шифохоналарга мурожаат қилиб кўрди. Текширув натижаларига кўра, у жигар циррози, тухумдонлар саратони ва кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғида аномал суюқлик тўпланишидан қийналяпти. Бироқ тиббиёт ходимлари тинимсиз қорин шишишининг сабабини аниқлай олишмаяпти.

Шифокорлар аёлнинг қорнидан суюқликни олиб ташлашга уриниб кўришди. Бироқ операция тугаган заҳоти қорин яна кенгая бошлаган. Уни текширувдан ўтказган шифокорларнинг тахминича, хитойлик аёлнинг хавфсиз ўсмаси бор. Маҳаллий шифохона Госянни даволашга тайёр. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, операцияни амалга ошириш учун 30 минг юань талаб этилади. Аёл ҳайр-эҳсон эвазига етарли миқдордаги пулни тўплашга умид қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг