Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Собиқ футболчи АҚШ президентига: «Ҳазиллашяпсизми?»

Собиқ футболчи АҚШ президентига: «Ҳазиллашяпсизми?»

Фото: «Instagram»

Ижтимоий тармоқларда анча фаол бўлган АҚШ президенти Дональд Трамп куни кеча «Твиттер»даги саҳифасида қуйидагича пост қолдирибди: «Америка дунё ҳурматини қайта қозонди!». 

Қўшма штатлар раҳбарининг «ўз ўзига шеър ўқиш» қабилидаги бу гапига турфа одамлар турли муносабат билдириши табиий.

Бироқ улар орасида Англия футболи афсонаси Гарри Линекер қолдирган изоҳ кўпларнинг эътиборини тортди: «Ҳазиллашяпсизми?».

Бу гапнинг нимаси эътиборли? Собиқ футболчи изоҳини рус тилида ёзибди-да. Битта гап билан «тўққизликка» урган собиқ футболчининг тармоқдаги обуначилари икки лагерга бўлиниб кетди.

Албатта, АҚШ ва Россиянинг бугундаги таранг муносабатларига нозик ишора қилган афсонага насиҳатгўй топилмай қолмади. Биттаси айтибдики: сиёсатга аралашиб нима қиласан, футболингни шарҳлайверсанг-чи?!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг