Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Собиқ сиёсатчи умрбод озодликдан маҳрум қилинди

Собиқ сиёсатчи умрбод озодликдан маҳрум қилинди

Хитойда коррупцияда айбланган собиқ сиёсатчи Сун Жингсай умрбод озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

«Синхуа» агентлиги хабарига кўра, Сун Тиенжин шаҳридаги Биринчи ўрта халқ судида 2002 — 2017-йиллар мобайнида пойтахт Пекин, Чонг-чинг шаҳри ва Жилин вилоятида ишлаган пайтида 170 миллион юан (тахминан 26,7 миллион АҚШ доллари) миқдорида пора олгани аниқланди.

Суд 54 ёшли Сунни умрбод қамоққа ҳамда барча бойликларини мусодара этишга ҳукм қилди.

Хитой раиси Си Цзинпин 2013 йили ҳукумат тепасига келганидаан бери коррупцияга қарши курашиб келмоқда. 2017 йил мобайнида 159 минг давлат хизматчиси айнан коррупция туфайли турли жазоларга тортилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг