Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

София Ротару Украинадаги ҳарбий ҳолат сабаб Россиядаги концертларини бекор қилди

София Ротару Украинадаги ҳарбий ҳолат сабаб Россиядаги концертларини бекор қилди

Фото: «Известия»

Украиналик машҳур хонанда София Ротару Россияда ўтказилиши режалаштирилган барча концерт дастурларини бекор қилди. Хонанда бунинг сабабини  саломатлиги билан боғламоқда. Чунки Ротару шу йилнинг ёзида соғлиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келганди. Бироқ хонанданинг маъмури  Игорь Курилев бундай  қарорнинг бир учи Россия ва Украина ўртасидаги тарангликлар билан боғлиқлигины ҳам қистириб ўтди.

«Албатта, аввало соғлиқ», - дея И. Курилевнинг сўзларини келтиради «Пятий канал». – Қолаверса, икки давлат ўртасидаги муносабатларни кўриб турибсиз: чегаралар ёпилган, камига ҳарбий ҳолат...»

Ротарунинг вакили гап орасида хонанда наинки Россия саҳналарида, балки кўнгилочарлар  теледастур ва тадбирларда ҳам кўриниш бермоқчи эмас:  хоҳ  у «Йил қўшиғи» бўлсин, хоҳ  «Олтин граммофон».

Маълумки, Украина  Керч бўғозидаги воқеалар сабаб шу йилнинг 26 декабригача мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этган. Шунингдек, расмий Киев ўн олти ёшдан олмиш ёшгача бўлган Россиянинг эркак фуқароларининг Украинага киришига таъқиқ қўйган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг