Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кубадаги авиаҳалокатнинг эҳтимолий сабаби маълум қилинди

Кубадаги авиаҳалокатнинг эҳтимолий сабаби маълум қилинди

Фото: «AP»

Кеча 18 май куни Кубада самолёт ҳалокати содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

17 йиллик иш амалиётига эга, самолёт учувчилари билан ҳамкасб бўлган  бортинженернинг таъкидлашича, Хосе Марти аеропортидаги авиаҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Cubadebate» порталига асосланиб, «РИА Новости» маълум қилган.

«Биламан, сиз ҳам оғир ҳолатни бошдан ўтказмоқдасиз. Аммо ҳалокатга учраган Боеинг 737-200 самолёти экипажининг дўсти ва ҳамкасби сифатида мен ҳам қандай ғамни бошимдан ўтказаётганимни тасаввур қилинг», — дея таъкидлаган бортинженер.

Самолёт бортида жами 110 киши бўлган улардан 6 нафари экипаж аъзоси эди. Маҳаллий кишиларнинг маълумот беришича, ҳалокатдан фақат учта йўловчи тирик қолган. Улардан бири шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган, қолганлари ҳам оғир аҳволда экани хабар қилинган.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг