Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суратга олиш жараёнида мексикалик блогерни бехосдан отиб қўйишди

Суратга олиш жараёнида мексикалик блогерни бехосдан отиб қўйишди

Фото: «Fraza.com»

Мексикада TikTok учун видеони суратга олиш пайтида блогер Арелин Мартинезни бехосдан отиб қўйишди, дея хабар берди «Daily Mail».

Ҳодиса Чиуауа шаҳрида қиз ўғрилашни саҳналаштириш пайтида юз берган. Роликда Арелин ва унинг ёнида ўтирган эркак гаровга олинганлар сифатида тасвирланган. Ёнида қуролланган «ўғрилар» туришибди. Улардан бири бехосдан блогер қизнинг бошига ўқ узди. Прокуратура маълумотларига кўра, отган одам қуролнинг ўқланганини билмаган.

Нашрнинг ёзишича, шундан сўнг суратга олиш жараёнининг барча иштирокчилари ҳодиса жойини тарк этишган. Улардан бири воқеа ҳақида сўзлаб бериш учун полицияни чақирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг