Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурия армияси Францияда ишлаб чиқарилган қурол-аслаҳаларни топиб олди

Сурия армияси Францияда ишлаб чиқарилган қурол-аслаҳаларни топиб олди

Фото:«РИА Новости»

Сурия армияси мамлакат жанубида Францияда ишлаб чиқарилган танкка қарши тизим – «APILAS»ни топиб олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Топиб олинган аслаҳа Франциянинг қурол ва ҳарбий техника ишлаб чиқарадиган «Nexter» фирмасига тегишли экан. Бу аслаҳа Суриянинг жанубидаги Дара вилоятидан топилган.

«APILAS»дан девор ва бошпаналарни ҳамда зирҳли машиналарни йўқ қилишда фойдаланилади.

«APILAS» отилганида, оралиқ масофага кўра, 600 метргача етиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг