Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурия: ноябрнинг ўзида 231 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

Сурия: ноябрнинг ўзида 231 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

Фото: «News-front.info»

Ноябрь ҳам Сурияда қонсиз ўтмади. Шу ойнинг ўзида 231 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Ачинарлиси, уларнинг 31 нафари аёллар, 89 нафари эса вояга етмаган болалар эди. Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғи (SNHR) маълумотига кўра, сурияликларнинг аксари АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг авиазарбалари оқибатида ҳалок бўлган.

Бир неча йилдан бери Сурияда давом этиб келаётган ҳарбий ихтилофлар ўтган ўн бир ойнинг (!) ўзида 6626 нафар тинч аҳолининг ёстиғини қуришига сабаб бўлди. Уларнинг учдан икки қисми ҳукумат ҳарбийлари ҳужумлари ҳамда Россия зарбаларига дучор бўлгани таъкидланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг