Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурияда жангарилар омборхонасидан НАТО қуроллари топилди

Сурияда жангарилар омборхонасидан НАТО қуроллари топилди

Фото:«Rambler»

Сурияда урушаётган томонларни яраштириш маркази вакиллари Ҳомсдаги жангарилар омборхонасида НАТОга аъзо давлатларда ишлаб чиқарилган қурол-яроғларни топишди. Бу ҳақда «РИА Новости» маълумотларига таяниб «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Марказ вакили, полковник Андрей Некипеловнинг айтишича, Заъфарон қишлоғида «Жабҳа ан-Нусра» гуруҳининг кузатув пункти топилган. У ерда қурол-яроғлар, газ ниқоблари ҳамда 1970 йилда АҚШда қўлланган «Тоу-2» ракеталари топилган.

Шунингдек, жангарилардан озод қилинган ҳудудда портловчи моддалар ишлаб чиқарадиган ерости цехи, тиббиёт ускуналари ва гаровга олинганлар сақланадиган жой топилган.

Аввалроқ АҚШ Сурияга ёрдамни тўхтатгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Жабҳа ан-Нусра» – фаолияти бир нечта давлатда, хусусан, Россияда ҳам тақиқланган террорчи гуруҳ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг