Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурияда россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлди

Сурияда россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлди

Фото:«РИА Новости»

Сурияда террорчилар билан урушда 4 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Икки нафар россиялик ҳарбий маслаҳатчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Беш нафар ҳарбий хизматчи тан жароҳати олиб, Россия ҳарбий госпиталига жойлаштирилди», — дейилади хабарда.

Улардан икки нафарининг ҳаётини асраб қолиш имкони бўлмади. Ҳукуматдан маълум қилинишича, бир неча террорчи гуруҳ аъзолари қоронғу пайтда Дайр аз-Зор провинциясидаги Россия ҳарбий кучларининг артиллерия қисмига ҳужум уюштирган. Дарҳол уларга қарши суриялик ҳарбийлар билан биргаликда уруш очилган. Қуролли тўқнашув бир соатча давом этган. Ҳарбийлар олтита зирҳли машинада бостириб келган 43 нафар худкушни йўқ қилишган.

Барча россиялик ҳарбийларга давлат мукофоти тақдим этилди. Ҳалок бўлганлардан бири 1995 йилда туғилган сержант, иккинчиси эса 1985 йилда туғилган катта лейтенант, Байкалорти ўлкасидан эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг