Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурияга бир суткада 1400 дан ортиқ қочоқ қайтиб келди

Сурияга бир суткада 1400 дан ортиқ қочоқ қайтиб келди

Фото: «РИА Новости»

Сурия ҳудудига хорижий мамлакатлардан бир суткада 1400 дан зиёд қочоқ қайтиб келди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

«Ўтган суткада Сурия Араб республикасига хорижий давлатлар ҳудудидан 1428 нафар қочоқ қайтди. Хусусан, Ливандан «Жейдет-Ябус» ва «Телл-Калах» ўтиш пунктлари орқали 871 киши (261 нафар аёл, 444 нафар ёш бола), Иорданиядан «Насиб» пункти орқали 557 киши (167 нафар аёл, 284 нафар ёш бола) ўтди», -дейилади қочоқларни қабул қилиш, ажратиш ва жойлаштириш маркази хабарида.

Ўз доимий яшаш жойига 262 киши қайтган.

Маълум қилинишича, Сурия қуролли кучлари муҳандислик бўлинмаси яна 10 гектар ҳудудни, 9 та бино ва Хомк, Дамашқ, Эл-Кунейтра ва Дериа провинцияларида 2 км йўлни минадан ҳалос этган. Шунингдек, мутахассислар 81 та портлаш хавфи бўлган буюмни аниқлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг