Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таиландда 9 йилдан бери илк марта ўлим жазоси қўлланди

Таиландда 9 йилдан бери илк марта ўлим жазоси қўлланди

Фото: «Southeast Asia Globe»

«Life.ru» Таиланднинг Учинчи миллий телеканалига асосланиб хабар тарқатишича, Бангкокдаги марказий турмада тўққиз йилдан бери биринчи маротаба ўлим жазоси ижро этилган.

Мамлакатнинг 26 ёшли фуқароси 2012 йилдаги жинояти учун қатл этилди: у ўз қурбонига 24 марта пичоқ санчиб, унинг телефони ва сумкасини олиб қочганди. У ўша куниёқ қўлга олиниб, ўлим ҳукми кейинчалик ўқилган.

Таиландда амалдаги  жиноят-процессуал кодекси қабул қилинган 1935 йилдан бери 326 киши қатл этилган. 2003 йилгача жазо отиб ўлдириш йўли билан амалга оширилган, кейинчалик инъекция қўллана бошлади. Охирги марта ўлим жазосига 2009 йили икки киши тортилганди: уларнинг иккиси ҳам катта миқдордаги наркотиклар контрабандаси билан шуғулланганликда айбланганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг