Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тайландда филлар ҳужумига учраган одам вафот этди

Тайландда филлар ҳужумига учраган одам вафот этди

Тайландда ваҳший филлар ҳужумига учраган киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

«Bangkok Post» газетасига хабарига кўра Тонг Фа Фум қишлоғида экинларни ҳайвонлардан асрашга ҳаракат қилаётган 54 ёшли Тҳамсин Ратананупаппот ваҳший филлар ҳужумига учраши оқибатида ҳалок бўлди.

Воқеага гувоҳ бўлганлар 30 та фил экинларни пайҳон қилмоқчи бўлганида уларни ҳайдамоқчи бўлган, бироқ бунинг уддасидан чиқолмаган кишилар филларнинг ҳужумидан ортларига қочишган. Тез югура олмаган Тҳамсин Ратананупаппотни ваҳший филлар янчиб ташлаган.

Тҳамсин Ратананупаппотнинг турмуш ўртоғи Чаянант Ратананупаппот бундай ҳолат ҳар йили такрорланишини, ваҳший филлар очликдан одамларга ҳужум қилишини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг