Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Telegram» бўйича Роскомнадзорга қарши илк даъво аризаси берилди

«Telegram» бўйича Роскомнадзорга қарши илк даъво аризаси берилди

«Telegram» мессенжерига тақиқ қўйилиши ортидан Роскомнадзорга қарши илк даъво аризаси келиб тушди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар қилмоқда.

Кўчмас мулкларга инвестиция жалб қилиш билан шуғулланувчи россиялик тадбиркор Александр Вихарёв «Telegram» блокланиши оқибатида кўрган 5 миллион рубль миқдоридаги моддий зарарни қоплаш мақсадида судга даъво аризасини киритган. Аниқланишича, мессенжерга қўйилган тақиқ ортидан компания мижозларидан компания платформасига рўйхатдан ўтиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан шикоятлар келиб тушган.

«Компания 5 миллион рубль миқдорида зарарга учради. Биз ушбу суммани Россия молия вазирлиги ҳамда Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасида назорат бўйича федерал хизматидан «Инвестори» фойдасига ундириб беришингизни сўраймиз», дейилади аризада.

Ҳозирча бу «Telegram» мессенжери юзасидан келиб тушган илк даъво аризаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 16 апрель куни Роскомнадзор Москванинг Таганский суди қарори асосида «Telegram» мессенжерини ФСБга шифрлаш калитларини беришдан бош тортгани сабабли блоклаб қўйишни бошлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг