Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистондаги портлашда болалар қурбон бўлди

Афғонистондаги портлашда болалар қурбон бўлди

Фото: «AA.com»

Афғонистон ғарбидаги Фарёб вилоятининг Ширин Тагоб туманида йўл бўйига жойлаштирилган бомбанинг ҳаракатга келтирилиши оқибатида 7 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Haber7.com» сайти хабар бермоқда.

Ширин Тагоб тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Ғулом Алининг маълум қилишича, туманнинг Қўҳ Сайёд қишлоғида йўл бўйига жойлаштирилган бомба болалар атрофда ўйин ўйнаётган пайти портлаб кетган.

Портлаш оқибатида 7 нафар бола ҳалок бўлган, 5 бола яраланган. Яраланганлардан икки нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Ғулом Али воқеани «Толибон» жангарилари уюштирганини маълум қилди. Лекин воқеани ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг