Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«The Guardian»: «Эрдўғонни ҳукумат тепасидан туширинг»

«The Guardian»: «Эрдўғонни ҳукумат тепасидан туширинг»

Фото: «Hurriyet»

Англиянинг «The Guardian» газетаси Эрдўғонни «Туркия ва дунё учун хавфли шахс» эканини, уни ҳукумат тепасидан тушириш кераклигини ёзди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги ёзмоқда.

Ғарб газеталари Туркияда ўтказиладиган президентлик ва парламент сайловлари арафасида Эрдўғонга қарши тарғиботлар олиб бормоқда.

«The Guardian» газетаси билан биргаликда яна кўплаб нашрлар Туркияда адолат йўқлигини, мамлакат иқтисодиётидаги найранглар, Эрдўғоннинг яккаҳокимга айлангани ҳақида ёзмоқда.

АҚШнинг «CNN» компанияси: «Эрдўғоннинг муддатидан олдинги сайловлардаги қимори фойда бермаслиги мумкин» сарлавҳали хабарда: «Эрдўғон ушбу сайловлар арафасида аввалги Туркия ҳақида тарғиботлар олиб борган. Рақиб номзодлар кучли. Шу боис бу сафар Эрдўғон ютқазиши мумкин», — деб ёзган.

«Bloomberg» компанияси эса «Ёшлар Эрдўғонинг Туркиясидан норози» сарлавҳали хабарда туркиялик ёшлар сайловларда Эрдўғонни қўллаб-қувватламаслигини келтирган.

Англиянинг «Economist» журнали «Эрдўғон ва унинг партияси — Адолат ва тараққиёт партияси зафар қучса, Туркияда яккаҳокимият ўрнатилган бўлади», — деган.

Ғарб медиасининг бу хатти-ҳаракатлари «TRT World» телеканалининг «2018 йилги Туркия сайловларининг Ғарб медиасида ёритилиши» мавзусидаги кўрсатувида жиддий танқид остига олиниб, илғор демократияни даъво қилаётган Ғарбнинг нохолисликлари, мавзуни ёритишда холисликдан мутлақо йироқлигини очиб берган.

«TRT World» телеканалининг бу танқидидан «Agence France», «Associated Press» ахборот агентликлари ҳамда  «Washington Post», «New York Times», «The Guardian» газеталари ҳам «улуши»ни олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг