Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тинч океанида кучли зилзила содир бўлди

Тинч океанида кучли зилзила содир бўлди

Фото: mir24.tv

Тинч океанида 7,1 балли кучли зилзила содир бўлди, дея хабар беради «Haber7.com».

Табиий офат Францияга қарашли автоном штат Янги Каледоняда кузатилган.

АҚШ сейсмик тадқиқотлар маркази маълумотларига кўра, табиий офат маҳаллий вақт билан соат 14:51 да содир бўлган.

Зилзила ўчоғи ернинг 26 километр чуқурлигида жойлашган.

Ер силкиниши оқибатида цунами хавфи эълон қилинди. Ҳудудда сув тўлқинлари бир метргача кўтарилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган. Экспертларнинг маълумотларига кўра, юқори тўлқинлар Австралия, Папуа-Янги Гвинея ва Янги Зеландия қирғоқларида ҳам кузатилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг