Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тинч океанидаги кимсасиз орол сайёрамиздаги энг ифлосланган жой бўлиб чиқди

Тинч океанидаги кимсасиз орол сайёрамиздаги энг ифлосланган жой бўлиб чиқди

Фото: «Фото: «Phys.org»

Ҳендерсон ороли (Тинч океани) 1988 йили БМТнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига инсон қўли тегмаган жой сифатида киритилган эди. Яқинда бориб қарашса, Ҳендерсон чиқиндилар оролига айланиб қолибди, деб ёзмоқда «Phys.org».

Янги Зеландия ва Перу оралиғида жойлашган Ҳендерсон оролига туташ 5 500 километр радиусда одам яшамайди. БМТнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилишида бу орол Ер юзидаги камдан-кам инсон томонидан ўзлаштирилмаган манзиллардан экани алоҳида қайд этилганди.

Ҳендерсон ороли оппоқ қумли соҳиллари, оҳакли қоялари, бой ўсимлик дунёси билан машҳур эди.

Июль ойи бошида Ҳендерсонга экспедиция уюштирган Австралия университети олимлари кўзларига ишонишмади: бутун орол бўйлаб пластик чиқиндилар сочилиб ётибди: идишлар, балиқчиларнинг анжомлари Германия, Канада, АҚШ, Чили, Аргентина ва Эквадордан шу ергача оқиб келган.

Бир пайтлар сайёрамиздаги энг мусаффо дея эътироф этилган бу гўша энди энг ифлосланган жойга айланган!

Пластик чиқиндилар географиясининг кенглигига келсак, бу коралл-орол Жанубий-Тинч океани гирдоби — Австралия шарқидан бошланиб Жанубий Американинг ғарбий соҳилларигача давом этувчи, соат милларига тескари ҳаракатланувчи улкан айлана океан оқимининг қоқ ўртасида жойлашган.

Фото: «Phys.org»

Оролни ўрганишга келган олимлар уни тозалаш билан овора бўлишди: 6 тоннача чиқиндини бир жойга тўплашди. Бироқ бу билан муаммо ҳал эмас, дейишмоқда улар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг