Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистонда гумондор буюртма асосида эр-хотин тадбиркорларни ўлдирганини тан олди

Тожикистонда гумондор буюртма асосида эр-хотин тадбиркорларни ўлдирганини тан олди

Фото:«Imeyupravo.info»

Хўжанднинг «Панжшанба» бозоридаги дўкон эгалари бўлмиш  Мақсуджон Муҳаммаджонов ва Ибодат Неъматуллоева ўтган йилнинг 18 октябрида Сўғд вилоятининг Бобожон Ғофуров тумани Унжи жамоатидаги ўз уйларида ўлдирилган эди.

Қотиллик юзасидан ҳибсга олинган гумондор ўз айбига иқрор бўлар экан, тадбиркор эр-хотинлар Хўжандда яшовчи Зафар исмли шахснинг буюртмаси асосида ўлдирилганини айтди. Буюртмачининг номи Тожикистон Олий судида 25 апрель куни судья Зафар Азиззода раислигида бошланган суд жараёнида эълон қилинди.

Суд ўриндиғида жиноий гуруҳнинг олти нафар аъзоси ўтирибди. Бундан аввал Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Умаржони Эмомали жиноий гуруҳ таркибига Хўжанд, Конибодом, Матчо ва Восей туманларида истиқомат қилиб келган фуқаролар кирганини, улар Рудакий туманида содир этилган навбатдаги жиноятдан сўнг фош этилганини маълум қилган эди.

Сўғд вилоят ИИББ бошлиғи, генерал Қудратулло Назарзода 2 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтишича, мазкур факт бўйича тергов ва қотилларни излаш жараёни 4 ой давом этган. «Жиноятчилар тадбиркорнинг уйига бостириб кирган ва эр-хотинни скотч ва сим билан боғлаб ўлдирган. Қотиллар пуллар қаердалигини аниқлаш мақсадида жабрдийдаларни калтаклашган, қийноққа солишган», — деган эди Назарзода.

Терговда аниқланишича, жиноятчилар қурбонларнинг уйидан 75 минг доллар ва қимматбаҳо буюмларни олиб кетишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг