Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистонда журналист номаълум шахслар томонидан калтакланди. ИИВ жиноий иш қўзғатди

Тожикистонда журналист номаълум шахслар томонидан калтакланди. ИИВ жиноий иш қўзғатди

Фото:«Facebook»

Тожикистонда 11 май куни «Asia-Plus» нашри  мухбири ҳужумга учради. Тожикистон Ички ишлар вазирлиги 14 май куни ушбу факт бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот марказига асосланиб «Asia-Plus» хабар  берди.

Ҳисоботда айтилишича, 11 май куни Рудаки туманидаги Чимтеппа аҳоли яшаш пункти, «Корвон» маҳалласида вақтинча истиқомат қилувчи 24 ёшли тожикистонлик Авазмат Гурбатов (Абдулло Гурбати) ички ишлар органига мурожаат қилиб, соат 9:30 атрофида тиббий ниқоб кийган номаълум икки киши унга ҳужум қилганлигини ва калтаклаганини маълум қилган.

Дастлабки тергов жараёни Тожикистон Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти назорати остида эканлиги айтилган.

Халқаро ташкилотлар ва АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси журналистга қилинган ҳужумга муносабат билдирди.

АҚШнинг Тожикистондаги ваколатхонаси журналистга қилинган ҳужумни қоралаб, уни «Тожикистондаги мустақил оммавий ахборот воситаларига ҳужумнинг давоми» деб атади.

Халқаро доиралар Тожикистон ҳукуматини журналистга ҳужум қилганларни топиш ва жазолашга чақирди.

Воқеанинг бошқа тафсилотлари ҳам ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг