Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожмаҳалга бомба қўйилгани ҳақида хабар берилди: сайёҳлар эвакуация қилинган

Тожмаҳалга бомба қўйилгани ҳақида хабар берилди: сайёҳлар эвакуация қилинган

Ҳиндистоннинг Агра шаҳри полицияси дунёга машҳур Тожмаҳал мақбараси ёнига ўрнатилган портловчи мослама ҳақидаги хабарлардан сўнг сайёҳларни эвакуация қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

«2021 йил 4 мартдаТожмаҳал ёнига бомба қўйилганлиги ва тез орада портлаб кетиши ҳақидаги хабар келиб тушди», - деб ёзади Агра полицияси вакили Twitterда.

Ҳиндистон Марказий қуролли кучлари полицияси ва Агра полицияси портловчи мосламани қидиришни бошлаган, шунингдек бомба зарарсизлантириш гуруҳи ҳам воқеа жойига чақирилган.

Эҳтиёт чораси сифатида тарихий ёдгорлик ичидаги барча сайёҳлар эвакуация қилинган, кириш ва чиқиш ёпилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш хавфи билан қўнғироқ Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатининг Ферозобод шаҳридан қилинган ва қўнғироқ қилувчини топишга ҳаракат бошлаб юборилган.

Агра бош инспектори сўнгра бомба топилгани хусусида баёнот берган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг