Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Токиода кеча икки марта жума намози ўқилди

Токиода кеча икки марта жума намози ўқилди

Фото:«Sabah.com»

Япония пойтахти Токио шаҳридаги «Токио» жоме масжидида кеча жума намози икки марта ўқилди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

«Жума намозига одам кўп келиб, жой етмагани боис намозни икки марта ўқишга мажбур бўлдик», – дейди масжид имом-хатиби Муҳаммад Рашид Алас.

Имомнинг таъсирчан маърузаси туфайли намозхонлар сафи кенгайиб бораяпти. Жума хутбаси японча, инглизча ва туркча қилинаяпти. Хутба ва намозда ўқиладиган оятларнинг мазмуни учта тилга таржима қилиниб, мусулмонларга тарқатилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг