Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Толибоннинг навбатдаги ҳужуми оқибатида 8 ҳарбий ҳалок бўлди

Толибоннинг навбатдаги ҳужуми оқибатида 8 ҳарбий ҳалок бўлди

Фото: «Iz.ru»

Толибон террорчилик ташкилотининг жангарилари Афғонистоннинг Бағлон вилоятидаги Жулга минтақасидаги ҳарбийларга ҳужум уюштирди. Натижада саккиз хавфсизлик хизмати ходими вафот этган. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар бермоқда.

«Толибоннинг кучи ҳозирги афғон режимининг заифлигидадир», — дейди Россия Федерацияси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов Истанбулдаги конференциянинг муваффақиятсизлиги, Ислом амирлиги ва АҚШ ҳарбий базалари тўғрисида гапираркан.

Марҳумлар: хавфсизлик кучлари, жумладан, Жулга туманидаги полиция бошлиғи Гулбуддин ва Бурка Баглона туманидаги полиция бошлиғи Лотфул-ул-Ҳақ. Улар воқеа содир бўлган жойга толиблар билан жангда хавфсизлик кучларига ёрдам бериш учун келишганди.

Таъкидланишича, хавфсизлик хизмати ходимлари сўнгги 24 соат ичида камида 10та вилоятда ҳукумат кучлари ва Толибон ўртасида тўқнашувлар содир бўлганини маълум қилишган.

Эслатиб ўтамиз, 10 май куни Афғонистон жанубидаги Зобул вилоятида йўл бўйидаги бомба портлаши натижасида 16 киши ҳалок бўлди. 14 май куни Шакар-Дара қишлоғидаги жума намози пайтида масжидда портлаш содир бўлди. 12 афғон ўлдирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг