Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Корея президенти: «Толстой ва Достоевскийни ўқиб Россияга мафтун бўлганман»

Жанубий Корея президенти: «Толстой ва Достоевскийни ўқиб Россияга мафтун бўлганман»

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин уни Россия қандай қилиб ром этганини айтди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар қилмоқда.

Жанубий Корея етакчисининг сўзларига кўра, пойтахт Москва шаҳрида у шундай ажойиб ҳисларни туйган.

«Толстой ва Достоевскийни ўқиб Россияга мафтун бўлганман ва қачонлардир у ерга бораман деб ният қилган эдим», – деган Мун Чжэ Ин.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва Жанубий Корея ўртасидаги шериклик мустаҳкам асосга эга.

Аввалроқ Россия президенти Москва шаҳрида Мун Чжэ Ин бошчилигидаги делегацияни қабул қилган эди.

Путиннинг айтишича, Россия билан Жанубий Корея Шимолий Кореяни ядровий қуроллардан холи ҳудудга айлантириш, Корея яриморолида тинчликни таъминлаш бўйича бир фикрда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг