Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Торонтода нохуш воқеа :10 киши ҳалок бўлди

Торонтода нохуш воқеа :10 киши ҳалок бўлди

Фото:«ERR»

«Канаданинг Торонто шаҳрида 23 апрель куни соат 13:30 да автофургоннинг пиёдалар устига бостириб бориши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди. Яна 15 киши жароҳат олди», — дея баёнот берди маҳаллий полиция. Бундан аввал 9 кишининг ҳалок бўлгани маълум қилинган эди. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Машина ҳайдовчиси, 25 ёшли Алек Минасян ушланди. Унинг ижтимоий тармоқлардаги профилида таъкидланишича, Минасян Сенекадаги маҳаллий коллеж талабасидир. Маълумотларга кўра у атайин пиёдалар устига ҳайдаган, бироқ бунинг сабаби ноаниқлигича қолмоқда.

Шаҳар полицияси бошлиғи Марк Сондерснинг хабар қилишича, Минасян аввалроқ полицияга маълум бўлмаган ва бирор-бир террор гуруҳига алоқаси йўқ.

Тергов давом этмоқда. Полиция Торонтодаги ҳодисани теракт деб ҳисобламоқда.

Канада бош вазири Жастин Трюдо юз берган ҳодисани «фожиали ва даҳшатли ҳужум» дея баҳолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг