Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тўйидан 1 ҳафта ўтар-ўтмас куёв ажрашмоқчи бўлди. Сабаби эса ғалати

Тўйидан 1 ҳафта ўтар-ўтмас куёв ажрашмоқчи бўлди. Сабаби эса ғалати

Фото: «Sabah»

Ҳиндистонда бир киши тўйидан бир ҳафта ўтар-ўтмас, турмуш ўртоғим соқол қўяяпти дея ажрашмоқчи бўлиб судга мурожаат қилди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

«Times of India» нашри маълумотларига кўра, куёв тўйдан аввал келиннинг юзини кўрмаган экан.

«Rupesh» лақабини олган киши, яъни куёвнинг айтишича, келин тўй куни бўяниб олган экан.

«Тўйдан икки кун кейин шаҳарга бордим, қайтиб келсам, хотиним соқол қўяётган экан. Овози ҳам эркакларникига ўхшаб қолган», – деган куёв.

Куёв бу ҳақда келиннинг ота-онасини хабардор қилган ва судга мурожаат этган.

Келиннинг адвокати куёвнинг бу баҳоналари асоссиз эканини айтган.

Суд ҳам куёвнинг мурожаатини рад этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг