Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп АҚШ ғамлаб қўйган нефтни ишлатишни буюрди

Трамп АҚШ ғамлаб қўйган нефтни ишлатишни буюрди

Фото: RT

АҚШ президенти Дональд Трамп, Саудия Арабистонидаги вазиятдан келиб чиқиб, мамлакатнинг стратегик нефть захираларини очишни буюрди. Бу ҳақда Трамп ўзининг «Twitter»даги саҳифасида ёзди.

Америка раҳбарининг айтишича, Саудия Арабистонидаги нефтни қайта ишлаш заводларига уюштирилган ҳужум жаҳон нефть бозори нархларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

«Мен стратегик нефть захираларини очишга буюрдим, зарурат туғилса, бозорларни яхши таъминлаш миқдорида нефть чиқарилади», — деди Трамп.

У, шунингдек, «Saudi Aramco»га ҳужумлар ортида ким тургани бўйича Ар-Риёддан жавоб кутаётгани ва шунга қараб иш тутишни билдирди.

«Саудия Арабистони нефть секторига ҳужум қилинди. Бунда кимнинг қўли бор — далилларимиз бор ва тўлиқ жанговар тайёргарликка эгамиз, бироқ ҳаммаси саудияликлар ҳам фикримизни тасдиқлашига боғлиқ, шунга қараб иш тутилади», — таъкидлади АҚШ президенти.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони шарқидаги «Saudi Aramco»га қарашли иккита дунёдаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларида дронлар ҳужуми оқибатида ёнғин содир бўлганди. Ҳодисадан сўнг «Saudi Aramco» раҳбарияти нефть тортиб олиш 5,7 миллион баррелга — суткалик меъёрнинг тенг ярмига қисқарганини маълум қилган.

Кейинчалик АҚШ Бош котиби Майк Помпео Эрон ҳукуматини жаҳон энергетика тизимига тажовузда айблади, ҳатто АҚШ сенаторларидан бири Эрон нефть объектларига жавоб зарбалари беришни таклиф қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг