Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп АҚШ-КХДР саммити ҳақида: «Бир кунлик учрашув камлик қилади»

Трамп АҚШ-КХДР саммити ҳақида: «Бир кунлик учрашув камлик қилади»

Фото:«CNN»

«Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан барча масалаларни муҳокама қилиш учун бир кун камлик қилади», – деган АҚШ президенти Доналд Трамп. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Лекин биз ҳаммасини битта учрашувга сиғдиришга улгурамиз. Балки иккинчи, учинчи учрашувларни ҳам ташкил қилармиз. Балки умуман бўлмас. Лекин барчаси яхшиликка», — деган у журналистларга.

Унинг сўзларига кўра ҳозир АҚШда бўлиб турган Шимолий Корея делегацияси билан учрашувлар яхши кечган.

Бундан ташқари, 1 июнь куни Трампга Шимолий Корея раҳбарининг мактубини етказишади.

АҚШ раҳбари учрашув шу йил 12 июнь куни Сингапурда ўтказилишидан умид қилаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг