Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп АҚШнинг 2019 йилги мудофаа бюджетини имзолади

Трамп АҚШнинг 2019 йилги мудофаа бюджетини имзолади

Фото: «Korrespondent.net»

Дональд Трамп ўз мамлакатининг 2019 йилги 716 млрд. долларлик мудофаа бюджетини тасдиқлади. «РИА Новости» хабар беришича, янги бюджет қиймати 2018 йилгисидан уч фоизга ёки 20 млрд долларга юқоридир.

Лойиҳа конгресснинг ҳар икки палатаси томонидан тасдиқланган.

Ҳужжатда деярли барча турдаги ҳарбий қисмларни, жумладан стратегик кучларни замонавийлаштиришга катта эътибор қаратилган.

Ҳарбийлар умумий сони 15,6 минг кишига кўпайтирилади. АҚШ мудофааси шахсий таркиби қуйидагича тақсимотга эга: қуруқлик қўшинларида — 487,5 минг, ҳарбий-денгиз кучларида — 335,4 минг, денгиз пиёдалари корпусида — 186,1 минг, ҳарбий-ҳаво кучларида — 329,1 минг киши хизмат қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг