Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп Ассанж ҳақида: «Менинг мавзуим эмас»

Трамп Ассанж ҳақида: «Менинг мавзуим эмас»

Фото «Kp.ru»

Жулиан Ассанжнинг ҳибсга олинишига муносабатингиз қандай деган саволга АҚШ президенти Дональд Трамп ўзига хос жавоб қилди. Америка лидерининг айтишича, у «WikiLeaks» ҳамда унинг ахборотчилари тўғрисида ҳеч нима билмайди.

— «WikiLeaks» ҳақида ҳеч нарса билмайман. Менинг мавзуим эмас, — деди Трамп пайшанба, 11 апрель куни ўтказилган брифингда.

Ассанжга қўйилаётган айбловларга фикрингиз қандай деган саволга эса АҚШ президенти «Менда ҳеч қандай фикр йўқ» деди.

Трамп бу воқеалар жараёнига умуман аралашмаслигини, ҳамма иш бош прокурор Баррнинг қўлидан ўтишини қўшимча қилди.

Маълумот учун: Жулиан Ассанж етти йилдан бери Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида сиёсий қочоқ сифатида яшаб келаётганди. Унга Давлат департаменти махфий ҳужжатларини ошкор қилгани учун АҚШга экстрадиция қилиниш ҳамда 35 йилгача қамоқ ёки ўлим жазоси хавф солаётганди. Эквадор ҳукумати 11 апрель куни Ассанжга сиёсий бошпана беришдан бош тортгандан сўнг «WikiLeaks» асосчиси ҳибсга олинган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг