Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп «G7» саммитини эрта тарк этди

Трамп «G7» саммитини эрта тарк этди

АҚШ президенти Дональд Трамп иқтисоди энг тараққий этган 7 та давлат — АҚШ, Япония, Германия, Франция, Англия, Канада ва Италиянинг бу йилги Канаданинг Квебек сити шаҳрида ўтказилган саммитидан эрта кетиб қолди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Саммитнинг иқлим ўзгариши ва уммонларнинг бугунги ҳолатига бағишланган йиғилишларида қатнашмаган Трамп кетишидан аввал журналистларнинг саволларига жавоб қайтара туриб: «Саммитда муҳокама этилган энг муҳим масала — бу савдо масаласи бўлди», — деди.

Шунингдек, Америка раҳбари саммитда мигрантлар масаласи ҳам муҳокама этилганини айтди.

Трамп АҚШнинг айни пайтда адолатсиз савдо мусобақасига гирифтор бўлганини яширмади. «Бунга бошқа бировлар эмас, айнан Американинг собиқ раҳбарлари айбдор», — деган Дональд Трамп.

«G7» (Катта еттилик) саммитидан сўнг Сингапурга Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан учрашиш мақсадида ташриф буюришини билдирган Трамп дунёнинг турли нуқталаридан миллионлаб инсонлар Корея яриморолини ядровий қуроллардан холи ҳудудга айлантириш тарафдори эканини маълум қилди.

«Россиясиз G7 дан кўра, ораларида Россия ҳам бўлган G8 саммити барча учун бирдай манфаатли», — деди Д.Трамп.

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама G8ни G7га қисқартирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг