Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп ва Ким Чен саммитнинг якуний хужжатини имзоладилар

Трамп ва Ким Чен саммитнинг якуний хужжатини имзоладилар

Фото:«Reuters»

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий кореялик ҳамкасби билан қатор ҳужжатларни имзолашга киришди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Трамп ва Ким Чен саммит якуний ҳужжатини имзоладилар. АҚШ президенти саммит натижаларидан мамнунлигини таъкидлади. Ўз навбатида Ким Чен Ин ҳали кўп ўзгаришлар бўлишини айтган. 

Тет-а-тет шаклида бошланган учрашувдан кейин томонлар кенгайтирилган таркибда музокаралар столига ўтиришди.

Шундан сўнг делегация аъзолари ишчи тушликка ўтиришади. Тушликдан кейин президентлар меҳмонхона атрофида сайр қилишади.

Президентлар яккама-якка мулоқотни кутилганидан ҳам юқори савияда ўтганини таъкидлашмоқда.

Шимолий Корея етакчиси журналистларнинг ядровий қуролдан воч кечиш бўйича берган учта саволига жавоб қайтармади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг