Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Ким Чен Иннинг унга ёзган мактубини «жуда қизиқарли» деб атади

Трамп Ким Чен Иннинг унга ёзган мактубини «жуда қизиқарли» деб атади

Фото:«РИА Новости»

АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан 12 июнь куни Сингапурда кўришишга розилик берди. Бу ҳақда «Аргументы и факты» хабар бермоқда.

Бу ҳақда у Шимолий Корея меҳнат партияси марказий қўмитаси раиси ўринбосари Ким Ён Чол билан бўлиб ўтган музокарадан сўнг маълум қилган. Учрашув давомида Трамп Ким Чен Ин жўнатган мактубни қабул қилган. Трамп хатнинг «жуда қизиқарли» эканини айтган, аммо унда нима ёзилганини маълум қилмаган. Ҳатто унинг маъмурияти ҳам унда нима ёзилганидан бехабар.

Бундан ташқари, Трамп Шимолий Кореяга қарши чекловлар жорий этмаслигини ва мамлакатга нисбатан ортиқча босим ўтказмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Шимолий Корея ядро қуролидан воз кечишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 12 июнда ўтказилиши режалаштирилган Доналд Трамп ҳамда Ким Чен Ин учрашуви бекор қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг