Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп: «Корея яриморолини ядросизлантириш учун битта учрашув камлик қилади»

Трамп: «Корея яриморолини ядросизлантириш учун битта учрашув камлик қилади»

Фото:«Foreign Policy»

«АҚШ президенти Доналд Трампнинг фикрича, Корея яриморолини ядро қуролидан холи зонага айлантириш муаммосини АҚШ ва КХДР раҳбарларининг биргина учрашуви билан ҳал қилиб бўлмайди. Бу ҳақда Америка раҳбари Япония бош вазири Синдзо Абэ билан бўлган матбуот анжуманида маълум қилган», — дея хабар бермоқда «Aif.ru».

Оқ уй хўжайинининг таъкидлашича, бу жараён кўпроқ вақтни олади. У, шунингдек, мазкур масала юзасидан томонлар «фавқулодда муваффақият»ни кутишаётганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, КХДР раҳбари Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасидаги учрашув жорий йилнинг 12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтади. Саммит  икки кун давом этиши мўлжалланган.   

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг