Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп: «Муҳаммад Алини афв этишим мумкин»

Трамп: «Муҳаммад Алини афв этишим мумкин»

Фото:«IBTimes UK»

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳарбий хизматни адо этмагани учун айбдор деб топилган машҳур боксчи Муҳаммад Алини афв этишини маълум қилди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

2016 йили вафот этган Муҳаммад Али 1967 йили Веьтнам урушига боришдан бош тортгани туфайли айбдор деб топилган эди. 1971 йили АҚШ Олий суди уни оқлаган.

Оқ уйдан «G7» саммитига кетаётиб журналистлар билан учрашувда Трамп: «Муҳамад Алини афв этишни ўйлаяпман», – деган.

«Трампнинг туйғуларини англаб турибман. Лекин марҳум Муҳаммад Али афвга муҳтож эмас», – деган боксчининг адвокати Рон Твил.

АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картернинг 1977 йили ҳарбий хизматга бормаганлар учун чиқарган афв фармони машҳур боксчига ҳам тегишли эди.

АҚШ президенти айни пайтда адолатсизликка учраган 3 минг нафар фуқарони афв этишни ўйлаётганини айтган.

Трамп сўнгги бор гиёҳвандлик туфайли умрбод озодликдан маҳрум қилинган 63 ёшли Алиса Жонсонни афв этган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг