Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп НАТОдаги шерикларидан мудофаа бўйича харажатларни оширишни талаб қилган

Трамп НАТОдаги шерикларидан мудофаа бўйича харажатларни оширишни талаб қилган

Фото:«Newsweek»

Трамп НАТОдаги шерикларидан мудофаа бўйича харажатларни оширишни талаб қилган. Бу ҳақда «Aif.ru» хабар бермоқда.

«The New York Times» нашри маълумотларига кўра, ўтган ой Трамп Германия, Канада, Бельгия ва Норвегия раҳбарларига шу мазмунда мактуб юборган.

Мактубда Трамп НАТОдаги шерикларини танқид қилиб, улар мудофаа харажатларини оширмаётгани учун АҚШнинг сабр косаси тўлиб бораётганини айтган.

Трампнинг айтишича, АҚШ ҳарбийлари хорижда ўз ҳаётларини хавф остига қўяётган бир пайтда НАТОга аъзо айрим давлатлар жамоавий мудофаага ўз ҳиссасини қўшмаётганидан Америка ҳукумати қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу қийинчиликларни Америка ҳукумати АҚШ аҳолисига тушунтириб беради.

2014 йил сентябрь ойида Уэльсда ўтказилган НАТО саммитида ташкилотга аъзо мамлакатлар раҳбарлари 10 йил мобайнида ЯИМга нисбатан ўзининг мудофаа қудратини 2 фоизга ошириб бориш мажбуриятини олган эди.

Бу масалани Трамп НАТОнинг шу йил 11-12 июль кунлари Брюсселда ўтказиладиган саммитида кўтаришини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг