Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп Путин билан учрашувни ҳаётидаги энг яхши учрашув деб атади

Трамп Путин билан учрашувни ҳаётидаги энг яхши учрашув деб атади

Фото: «РИА Новости»

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашувни ҳаётидаги энг яхши учрашув, деб атади, деб ёзади «РИА Новости» ахборот агентлиги.

«Жуда қизиқ. Мен Шимолий Корея билан музокаралар ўтказганимда, улар (Трампни танқид қилувчилар-таҳр.) мен ҳақимда «У жуда қаттиққўл, у жуда қаттиққўл», дейишди. Менинг энг яхши учрашувларимдан бири Владимир Путин билан бўлди. Улар яна айтишди: «У ўта юмшоқлик қилди, у ўта юмшоқлик қилди». Улар менинг бокс мусобақасини ўтказишимни хоҳлашганди. Учрашувимиз олий юқори савияда ўтди», – деган Трамп бугун Монтана штатининг Биллингс шаҳрида ўтказилган намойишда.

Эслатиб ўтамиз, 16 июль куни Ҳелсинки шаҳрида АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия раҳбари Владимир Путиннинг тарихий учрашуви ўтказилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг