Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп Путин билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилади

Трамп Путин билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилади

Фото: «Gazeta.ru»

АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда Владимир Путин билан навбатдаги учрашувида Украинадаги вазиятни муҳокама қилишни режалаштираётганини ёзган. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар қилмоқда.

Америка раҳбари Путин билан терроризмга қарши курашиш, Исроил хавфсизлиги, Украина, Яқин Шарқ ва Шимолий Кореядаги вазиятни муҳокама қилмоқчи.

Шунингдек, Трамп Путин билан савдо ва киберхавфсизлик масаласини ҳам кўриб чиқади.

Аввалроқ Путин Украина шарқидаги хавфли вазият сақланиб қолаётганини айтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг