Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп Путинга қандай совға бермоқчи?

Трамп Путинга қандай совға бермоқчи?

Фото: «gazeta.a42.ru»

АҚШ президенти Дональд Трамп шу йил 16 июль куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан учрашганида, унга совға беришини маълум қилди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

«New York Daily News» хабарига кўра, Трамп: «Унга (Путинга – таҳр.) совғам бор, унинг нима эканини бераётганимда кўрасизлар», – деган.

Айни пайтда жаҳон матбуоти совғанинг нима эканига жуда қизиқяпти.

Эслатиб ўтамиз, иккала давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашуви шу йил 16 июль куни Финландия пойтахти Ҳелсинки шаҳрида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг