Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп Туркияни имтиёзлардан маҳрум этди

Трамп Туркияни имтиёзлардан маҳрум этди

Фото: «Al Jazeera»

АҚШ президенти Дональд Трамп Туркияни Бош преференциялар тизими (GTS) доирасида савдо имтиёзига эга ривожланаётган мамлакатлар рўйхатидан чиқарди. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.

Оқ уй раҳбарининг фикрича, иқтисодий тараққиёт даражаси юқорилаган Туркия энди бундай имтиёзларга муҳтож эмас.

Трампнинг қарори бугун, 17 майдан кучга кирди.

GTS тизими 1974 йилдан бери амал қилади. АҚШ Туркияни бу рўйхатга 1975 йили қўшган. Бош преференциялар тизими доирасида 121 мамлакат 4 минг номдаги маҳсулотни АҚШ бозорига божларсиз кирита олади.

Дональд Трамп Туркия ва Ҳиндистонни савдо имтиёзларидан маҳрум қилиши ҳақида 4 март куни АҚШ Конгрессига маълум қилганди. Президентнинг айтишича, ўтган 45 йилда имтиёзлар сабабли Туркия иқтисодиёти кучайди ва кенгайди. Ҳиндистон эса шартномада кўзда тутилганидек, АҚШ учун ўз бозорига тенг ҳуқуқли ва мақбул киришни таъминлай олмаган.

АҚШ ўтган йили Туркиядан келтирилаётган пўлат ва алюминий учун божни 50 ва 20 фоизга оширганди.

Туркия ҳам мос жавоб қайтарди: божлар АҚШдан келтириладиган алкоголь маҳсулотлари учун 140, автомобиллар учун 120 фоизга кўтарилди. Озиқ-овқатлар, косметика ва бошқа маҳсулотларга ҳам божлар оширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг