Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трампни ёқтирмайдиганларга бешта давлатга кетиш тавсия қилинди

Трампни ёқтирмайдиганларга бешта давлатга кетиш тавсия қилинди

Американинг The Washington Post газетаси Доналд Трамп президентлиги даврида мамлакатни тарк этишни хоҳловчи АҚШ фуқаролари учун тавсияларни чоп этди.

Қайд этилишича, АҚШ фуқаролари учун энг машҳур йўналишлар Канада, Буюк Британия, Австралия, Янги Зеландия ва Ирландия бўлиши мумкин. Бу мамлакатларнинг барчасида расмий тил инглиз тилидир. Шу билан бирга, мақолада тўлиқ ҳуқуқли муҳожир бўлиш жуда қийин ва қиммат бўлиши мумкинлиги таъкидланади.

Таъкидланишича, муҳожирларга ёрдам кўрсатувчи Expatsi компаниясининг веб-сайтидаги трафик АҚШ сайловлари натижалари маълум бўлганидан кейин бир неча соат ичида ойлик даражага етган ва бир неча кун ичида сотувлар ҳажми ошгани маълум бўлди.

10 ноябрь куни Villa Vie Residences Доналд Трамп президентлиги даврида АҚШдан ташқарида бўлишни хоҳловчилар учун дунё бўйлаб тўрт йиллик саёҳатни йўлга қўйгани хабар қилинган эди. Villa Vie Residences круиз кемаси салонининг нархи камида 266 минг долларга тушади. Трампдан норозилар саёҳат вақтида 140 та давлатга ташриф буюриши мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг